Ўзбекистон | 18:39 / 05.07.2023
34936
2 дақиқада ўқилади

Собиқ МХХ биносини бузиш бошланди

Унинг ўрнида қуриладиган 22 қаватли меҳмонхонанинг очилиши 2026 йилга мўлжалланган.

Ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган собиқ МХХ биноси бузиляпти. Дастлаб бино Ички ишлар вазирлиги марказий шаҳар поликлиникаси бўлган. Кейинроқ Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси биносига айланган, сўнгра Миллий хавфсизлик хизмати биноси бўлган. 2018 йилда МХХ Давлат хавфсизлик хизматига ўзгартирилган ва янги жойга кўчирилган.

Собиқ Миллий хавфсизлик хизмати биноси Фото: Kun.uz

Пойтахтнинг Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасидаги 2,2 гектар майдонда жойлашган ушбу бино 2021 йил ёзига қадар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида бўлган.

Собиқ Миллий хавфсизлик хизмати биноси Фото: Kun.uz
Собиқ Миллий хавфсизлик хизмати биноси Фото: Kun.uz

Бино 2021 йил июнда “Metropol Group” МЧЖ томонидан 210 млрд сўмга сотиб олинганди. Бу компаниянинг 100 фоизи улуши ўша вақтда ҳам, ҳозирда ҳам собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли экани кўрсатилган.

2023 йилнинг баҳорида Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан мазкур бино ўрнида 4 та бинодан иборат, асосий ва энг баланди 22 қават бўладиган, 164 хонага эга меҳмонхона қуриш бўйича битим имзолагани маълум бўлди. Унинг фойдаланишга топширилиши 2026 йилга мўлжал қилинган.

Мавзуга оид