Жамият | 12:12 / 27.10.2025
35816
2 дақиқада ўқилади

Бухорода 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг вафот этди

Марҳуманинг яқинлари амалиёт тиббий жиҳатдан хато қилинганини айтмоқда.

Фото: Шаҳризабегим Холиқованинг яқинлари

Бухоро шаҳрида аёл пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда марҳуманинг яқинлари Kun.uz’га хабар берди. Ҳолатни Kun.uz манбаси ҳам тасдиқлади.

Маълум бўлишича, 2001 йилда туғилган Шаҳризабегим Холиқова 2025 йил 25 сентябр куни Бухоро шаҳридаги хусусий клиникада пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Марҳуманинг опаси Хуснбону Каримова Instagram саҳифасида ёзишича, операция олдидан зарур таҳлиллар ўтказилмаган. Қон таҳлили фақат операциядан икки соат олдин олинган бўлиб, қонда гемоглобин даражаси жуда паст экани аниқланган. Шунингдек, операциядан олдин пешоб таҳлили ва ЭКГ ҳам амалга оширилмагани айтилмоқда. Шунга қарамай, шифокор жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Операциядан сўнг аёлнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Шифокор ўзининг хусусий клиникасида ходимидан олинган қонни тўғридан тўғри беморга қуйдирган. Шундан сўнг беморнинг буйраклари ишдан чиққан ва у 27 сентябр куни Бухоро шаҳар шифохонаси жонлантириш бўлимига ётказилган.

“Опам бир ой ўлим билан курашди. 24 октябр куни шифокор Тошкент шаҳрига олиб бориш зарурлигини айтиб, ота-онамга имзо қўйдириб олди. Тошкент шаҳридаги шифохонага етиб боргунча опамнинг юраги уришдан тўхтади. 6 ёшли ўғли ва 3 ёшли қизи етим қолди”, деди марҳуманинг Kun.uz билан боғланган укаси.

Ҳозирча ҳолат бўйича расмий изоҳ берилмади.

Мавзуга оид