Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қува туманидаги 37-мактаб раҳбари томонидан мажбурлаш орқали овоз йиғилган лойиҳаларни четлатиш юзасидан туман кенгашига тақдимнома юборди. Вазирлик овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатлари кузатилганда Бандлик вазирлигининг (71) 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишни сўради.
Фото: Kun.uz
“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлаштирилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-умумтаълим мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари кузатилган. Ҳолат тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилганида ҳақиқатан ҳам ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган.
Шу сабабли Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан халқ депутатлари туман кенгашига тақдимнома юборилган.
«Агар сиз овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг (71)200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, вазирлик «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши белгиланганини эслатиб ўтган.
Аввалроқ мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қува туманидаги мактаблардан бирида директор ўқитувчиларнинг ойлик маошидан «Ташаббусли бюджет»да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолмоқчи бўлганини маълум қилганди. Директор билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Мавзуга оид
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
22:08 / 22.12.2025
Бойлар “ўйини” ёхуд ошкора камситиш: мактабларда урфга кираётган “Секрет Санта” одамларга қандай таъсир қиляпти?
09:54 / 22.12.2025