Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Элнур Абраевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2026 йил 26 июл куни соат 20:30 лар атрофида Денов шаҳрида содир бўлган.
1992 йилда туғилган ҳайдовчи отасига тегишли Cobalt автомобилида Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган 2014 йилда туғилган болани уриб юборган. Ҳайдовчи бу вақтда йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш қисмида бўлган.
Жабрланувчи тумандаги 74-мактабнинг 7-синф ўқувчиси бўлган. У оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











