Ўзбекистон | 11:51 / 14.03.2025
12370
6 дақиқада ўқилади

Президентга энг олий мукофот – Францияга давлат ташрифи қандай ўтди?

Президент Шавкат Мирзиёев учинчи марта Францияга расмий сафар билан бораркан, бу галги давлат ташрифида Париж уни алоҳида тайёргарлик билан кутиб олди. Энди Франция Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкори, президент Макрон ҳамкасбини давлатнинг энг олий мукофоти – Фахрий легион ордени билан мукофотлади. Мирзиёев шарафига расмий қабул маросими ҳам ўтказилди.

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ўзбекистон раҳбарини бу гал жуда илиқ қабул қилганини у ўз саҳифаларида эълон қилган ўзбек тилидаги постлар ҳам исботлайди. Президент Мирзиёев давлат ташрифи билан 11-13 март кунлари Францияда бўларкан, бу унинг умумий ҳисобда 3-расмий сафари, биринчи марта 2018 йилда, сўнгра 2022 йилда расмий ташриф билан давлат раҳбари француз республикасида бўлганди. Ўз навбатида Эммануэл Макрон ҳам 2023 йилда Ўзбекистонга келиб кетган.

Мирзиёевнинг давлат ташрифи – Франция президенти Макроннинг Украина урушидаги жиддий бурилиш фонида Европа ролини кучайтириш саъй-ҳаракатлари авж олган бир даврга тўғри келди. Биласиз, Макрон саноқли кунлар олдин Вашингтон, сўнгра Лондонга бориб, АҚШнинг Украина бўйича ўзгарган позицияси ортидан Европа энди ўз хавфсизлиги учун ўзи мустақил бош қотириши кераклигини гапирганди. Гапнинг очиғи, Европа Украина мисолида хавфсизлик бўйича кимгадир боғланиб қолиш тўғри эмаслигини англаб етди. Яна президент ташрифига қайтсак, президент Макрон Мирзиёевни Франциянинг энг олий мукофоти – фахрий легион ордени билан тақдирлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг стратегик шериклари сони мана, яна биттага кўпайди, бу Франция Республикаси. стратегик шериклик оддий муносабатлардан сифат жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Стратегик шериклик одатда мудофаа ёки хавфсизлик билан боғлиқ бўлиб, икки томонлама муносабатларда мудофаадан таълимгача, соғлиқни сақлашдан ривожланишгача, шунингдек, савдо, инвестиция ва банк иши каби иқтисодий муносабатларни тўлиқ қамраб олади.

Ташриф тадбирларига эътибор қаратсак, президентни аэропортда аввал бош вазир, ҳозирги таълим вазири бўлиб ишлаётган Элизабет Борн кутиб олган. Аввалги сафарлар сингари бугун асосий офиси Францияда бўлган халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот даставвал бўлиб ўтди. Хусусан, БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНEСКО бош директори Одри Азуле билан Мирзиёев учрашди. Шу йилнинг кузида ташкилотнинг бош тадбири Самарқандда ўтказилади. Азуле ва Мирзиёев шуни ҳам гаплашган.

Президентни расмий кутиб олиш маросимидан сўнг у Франция президенти қароргоҳи – Елизей саройига йўл олган.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати тарқатган хабарларга кўра, икки томон муносабатларини янада мустаҳкамлашни аввал юзма-юз, кейин делегациялар иштирокида муҳокама қилди. Айтилишича, ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш 1 млрд долларга етди, қўшма корхоналар сони 4 баробарга кўпайди. Икки президент асосий музокаралардан сўнг Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияга имзо чекди.

12 март оқшомида Елизей саройида президент Мирзиёев ташрифи шарафига Макрон расмий қабул маросимини ҳам ўтказди. Матбуот хизматига кўра, икки томонда ҳукумат аъзолари. Таниқли маданият, санъат ва фан арбоблари, бизнес доиралари вакиллари тадбирда қатнашган. Макрон ўз чиқишида Мирзиёев билан мулоқоти ҳақида гапираркан, сўзи охирини ўзбекча якунлади: яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция.

Эммануэл Макрон Instagram саҳифасига Ўзбекистон президентининг ташрифи ҳақида 4 та пост жойлади. Улардан бирида Мирзиёевга 19-аср охирида француз фотографи олган ҳозирги Ўзбекистон манзараси акс этган сурат совға қилинаётган жараён кўрсатилган.

Француз матбуоти ташрифни қандай ёритди?

Машҳур Le Figaro нашрининг ёзишича, энергетик ҳамкорлик муҳокамада асосий ўринни эгаллаган. Яна бир нашр Radio Franceʼнинг ёзишича, Ўзбекистон бугун Францияга уранни етказиб берувчи асосий давлатлардан бирига айланган. Париж бугун Уранни Қозоғистон, Намибия, Нигер ва 4-бўлиб Ўзбекистондан олмоқда. Нигердаги сиёсий вазият уранни ишлаб чиқаришни чеклар экан, Ўзбекистоннинг аҳамияти стратегик даражага чиқмоқда, деб ёзади нашр. Ушбу мақоланинг давомида келишича, Ўзбекистоннинг ўзида ҳам энергетик инқироз, газ конлари қуриб бормоқда. Шундай шароитда Тошкент қайта тикланувчи энергия манбаларига ва бу тизим технологиясига муҳтож.

Euronews хабарида ҳам асосий ҳамкорлик энергетикадан бошланиши, бироқ пайшанбагача давом этган сафарда бу гал нодир ва стратегик металлар муҳокамаси ҳам борлиги айтилган. Собиқ совет давлати дунёда қазиб олинаётган ураннинг 8 фоизига эгалик қилиб, бешинчи йирик уран ишлаб чиқарувчиси саналади. Бироқ республика 2030 йилга бориб 7 минг тонна уран ишлаб чиқариш мақсадини қўйган. Шунда дунё захирасининг 15 фоиз уранига эгалик қилиб, бу борадаги етакчи Қозоғистон билан беллашади, деб ёзмоқда Euronews.

Яна бир француз нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Франциянинг ташқи савдосида иккиламчи давлат бўлиб қолмоқда, бу давлатнинг улуши ўз гуруҳидаги Хитой, Россия ва Қозоғистондан анча орқада. Ўзбекистондан импортнинг 90 фоизи уран бўлса ҳам, умумий ҳисобда Париж Тошкентдан жуда ҳам кўп уран олаётгани йўқ. Энергетик суверенитети учун Франция Ўзбекистон билан мулоқотда, шу тариқа Нигердаги зарардан чиқиб кетиши мумкин. Нодир металлар бўйича француз компаниялар аллақачон Ўзбекистонда ишини бошлаган, деб ёзади нашр.

Бошқа томондан постсовет маконидаги Ўзбекистон иқтисоди тез ўсмоқда, Россияга боғланиб қолганлик ва ҳар томонлама қарамликни камайтириш учун Франция идеал вариант, дея қўшимча қилади Radio France international.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Франциянинг олий давлат мукофоти – Фахрий легион ордени билан қатор дунё таниган сиёсатдонлар – Уинстон Черчилл, Нелсон мандела, Ангела Меркел, бундан ташқари президент Владимир Зеленский, Владимир Путин, Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева тақдирланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди