Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолисининг 89,4 фоизини ўзбеклар ташкил этади
Рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 34,9 миллион нафари ёки 89,4 фоизи ўзбек миллатига мансуб. Шунингдек, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон аҳолисининг 89,4 фоизини ўзбеклар ташкил этади. Бу ҳақда аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
2026 йил бошида ўтказилган рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркиби қуйидагича:
-
ўзбеклар – 34 901 261 (89,4 фоиз);
-
тожиклар – 1 278 941 (3,27 фоиз);
-
қорақалпоқлар – 841 397 (2,15 фоиз);
-
қозоқлар – 707 329 (1,81 фоиз);
-
руслар – 606 528 (1,55 фоиз);
-
қирғизлар – 219 091 (0,56 фоиз);
-
туркманлар – 194 757 (0,50 фоиз);
-
бошқа миллатлар – 300 010 (0,77 фоиз).
Шунингдек, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган. Бу кўрсаткич этник ўзбеклар улушидан 1,9 фоиз пунктга юқори.
Аввалроқ рўйхатга олиш натижалари бўйича Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошгани хабар қилинганди.
Жадваллар


Мавзуга оид
16:47 / 04.07.2026
“Сергелида ҳаёт қайнаяпти” — туманда аҳоли сони аслида 30 фоизга кўпроқлиги маълум бўлди
18:01 / 01.07.2026
Аҳоли сони бўйича янги рақамлар: энг катта фарқ Тошкент вилоятида
12:18 / 01.07.2026
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:58 / 01.07.2026