Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбарлигидан кетди
У 2017 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаётганди.
Фото: ИИВ
Ички ишлар вазири Пўлат Раззақович Бобожонов лавозимидан озод этилди.
Пўлат Бобожонов 1961 йил 1 январда Хоразм вилоятида туғилган. 1982 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган, шундан кейин Хоразм вилоятида прокуратура органларида ишлай бошлаган.
У 1992-1999 йилларда Боғот тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1999 йилда президент администрациясига ишга ўтказилган.
2000-2011 йиллар давомида прокуратура органларининг раҳбарлик лавозимларида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи, Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори ловозимларида хизмат қилган.
2011 йилда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилда Хоразм вилояти ҳокими лавозимида иш бошлаган.
Ўзбекистон президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги фармони билан Ички ишлар вазири лавозимига тайинланганди.
Унга 2019 йил 12 сентябрда генерал-лейтенант махсус унвони берилган.
Унинг истеъфоси сабаби маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
20:37 / 23.12.2025
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
19:13 / 23.12.2025
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ
18:38 / 23.12.2025
XCM молиявий пирамидаси ишида 5 ходим интизомий жазоланган, бири ишдан бўшатилган – ИИВ
13:51 / 11.12.2025