Қонунчиликка кўра, бошқа транспорт воситалари ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш йўл безорилиги ҳисобланади.
Шунингдек, ҳаракатланиш бурчаги ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш — дрифт қилиш ҳам шундай ҳаракатлар сирасига киради.
Ҳайдовчининг ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз, кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши ҳам йўл безорилиги деб баҳоланади.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ҳаракатларни намойишкорона содир этиш учун ҳам мазкур жавобгарлик белгиланган.
















