Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида ёш чеклови олиб ташланди
Энди олий таълим муассасалари учун контракт тўлови қилинганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.
Фото: Kun.uz
Солиқ қўмитаси қарори (.pdf) билан профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш учун тўланадиган маблағларга солиқ бўйича бериладиган имтиёз тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Энди олий таълим муассасалари учун ота-оналар контракт тўлови қилганда фарзандининг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.
Солиқ кодексига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг олийгоҳларда ўзи, фарзандлари, шунингдек 26 ёшга тўлмаган эр ва хотинининг йўналтириладиган тўловларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Шунингдек, ўзи, фарзандлари ёки эр ва хотинининг ўқиши учун маблағ тўланганда солиқ чегирмаси таълим олувчига, унинг ота-оналарига ҳамда йигирма олти ёшга етмаган рафиқаси ёки эрига берилади.
Мавзуга оид
08:51 / 07.03.2026
Айрим талаба-қизларнинг контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади
11:02 / 06.03.2026
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар билан қўлга тушди
15:40 / 03.03.2026
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги юритилади
17:41 / 11.02.2026