ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти видолашув маросимидан суратларни эълон қилди.

Жанозада марҳумнинг яқинлари билан бирга, унинг кўплаб хизматдошлари, хусусан республика ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов ҳамда вилоят ҳокими Муроджон Азимов иштирок этди.

33 ёшида хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлган ходим шарафига қуролдан ўт очилди.

“Ходимнинг фидойилиги, бурчига садоқати ва жасорати юртдошларимиз қалбида абадий сақланиб қолади”, – дейилади ЖХД хабарида.

Аввалроқ BMW M4 автомобили рулида бўлган 10-синф ўқувчисига қўйилган айблов оғирлаштирилгани хабар қилинганди.