Сенат истироҳат боғлари ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқловчи қонунни маъқуллади
Ушбу чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади. Шунингдек, қонун билан ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилмоқда.

Сенат 20 февраль кунги ялпи мажлисда «Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.
Қайд этилишича, ҳозирда ер ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик, шаҳарсозлик регламентлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини аниқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Шунингдек, республикада скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар ҳудудларини ҳамда уларда экилган дарахтлар муҳофаза қилинишини кучайтириш, улар ерларида бино ва иншоотлар қурилишини олдини олиш чораларини кўриш лозим.
Қонун билан ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиши, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, ҳудудларини қисқартириш, уларда бино ва иншоотлар қуриш тақиқланиши қатъий белгиланмоқда.
Ушбу чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши, ботаника боғларини хусусийлаштириш ва уларнинг ҳудудларида қурилишни амалга ошириш тақиқланган ҳолда ботаника боғларининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, қонун билан Ер кодекси алоҳида боб билан тўлдирилиб, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш тизимини жорий этиш, уларни белгилаш ва ўзгартириш тартиби татбиқ этилмоқда.
Сенаторларнинг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, ер фондининг барча тоифаларидаги ер участкаларини бозор ва кадастр баҳолаш сифатини яхшилаш, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларининг ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари бўйича хабардорлигини ошириш ва соҳада назорат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
«Шунингдек, маданий ҳордиқ масканлари ва уларнинг ҳудудларини сақлаб қолиш, ботаника боғлари ва уларнинг ерларини бегоналаштириш, ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтиришни тақиқлайди ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи сайловлар олдидан истеъфога чиқди
Жаҳон | 18:34
-
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 18:28
-
WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда
Жаҳон | 18:27
-
Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди
Жамият | 18:00
Мавзуга оид

16:22
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади

16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди

13:00 / 30.04.2025
Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонунни маъқуллади

13:39 / 29.04.2025