Жамият | 11:37 / 12.12.2025
9381
1 дақиқада ўқилади

Вилоятларда метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

Андижонда метан заправкалар соат 5:00 дан 17:00 гача, Навоий вилоятида эса 6:00 дан 19:00 гача ишлаши белгиланди. Бошқа ҳудудларда ҳам чекловлар киритилмоқда.

Фото: Kun.uz

Вилоятларда метан заправкалар фаолиятига вақтинча чекловлар киритила бошланди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз”нинг филиаллари хабар қилмоқда.

Жумладан, Андижон вилоятида вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда 143 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонгги соат 5.00 дан кечки соат 17.00 га қадар этиб белгиланди. Бу зарурий чоралар вақтинча экани ва газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани маълум қилинган.

Шу тартибда Навоий вилоятида 51 та метан заправка фаолияти соат 6:00 дан 19:00 гача, Хоразм вилоятида эса 94 та АГТКШ фаолияти соат 5:00 дан 17:00 гача қилиб белгиланди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилишини билдириб, буни қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани билан изоҳлаганди.

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид