12:49 / 01.06.2016
12954

1 июнь: тарих саҳнасида...

1 июнь—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 152, ёз фаслининг биринчи куни. Бугун—Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. 

Воқеалар:
1995 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикасининг “ДЕУ” компаниялар гуруҳи раиси Ким У Жунг бошчилигидаги гуруҳ аъзоларини қабул қилди. 
1831 йил. Инглиз тадқиқотчиси Жеймс Росс шимолий магнит Қутбни очди.

1869 йил. Томас Алва Эдисон биринчи овозли электр регистратор ихтироси учун патент олди.

1925 йил. “Крайслер” автомобиль компанияси ташкил топди. 

1965 йил. Михаил Шолохов адабиёт бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди.

1980 йил. Биринчи узлуксиз информацион канал—CNN иш бошлади.

БУГУНГИ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:

1771 йил—Итальян композитори Фердинандо Паэр,
1796 йил—Термодинамика асосчиси, француз физиги Сади Карно,
1926 йил—Америкалик актриса, қўшиқчи ва модель  Мэрилин Монро (асл исми Норма Жин Мортенсон), 
1929 йил. Таниқли ҳинд актрисаси Наргис,
1937 йил. Голливуд киноюлдузи Морган Фримен, 
1982 йил. Бельгиялик машҳур ракетка устаси Жюстин Энен Эрден.

Top