15:24 / 29.06.2016
10812

70 дюймли дисплей мактаб доскаларини ўрнини эгаллаши мумкин

Dell компанияси мактаб ва идораларда ишлатиладиган, бўр ёки магнит-маркер билан ёзилувчи доскаларни "таътил"га чиқариб, унинг ўрнига янги 70 дюймга эга C7017T сенсорли мониторидан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Мазкур электрон доска бир вақтда тегинувчи 10 та қўл вазифасини бажара олади. 

Тўпламга иккита стилус ва йўқолишларни олдини олиш учун экраннинг магнит четида жойлашинувчи масофавий бошқарув пульти киради. Мазкур доскада ёрқинлик, ёритгич узатилиши ва хонадаги шароитга мувофиқ, дисплей кўриш бурчагини созлаш имкони мавжуд. Сенсорли Full HD панель нурланишга қарши қоплама, компьютерни ёқиш учун HDMI, VGA, RS232, RJ 45 интерфейслари, шунингдек,  опциональ симсиз модулларга эга. 

Янги қурилманинг асосий тўплам билан биргаликдаги нархи нақд 5 минг долларни ташкил этади.  Бироқ C7017T монитори Microsoft компаниясининг 84 дюймли Surface Hub моноблокидан анча арзонроқдир. Dell сенсорли мониторига уланувчи мактаб/идора компьютерларининг нархи 10 минг доллардан ошмайди. 
 

Top