Абу-Даби БАА фуқароси урилгани учун АҚШдан изоҳ талаб қилди
БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги АҚШ элчисининг ўринбосари Итан Голдрични Абу-Дабига чақиртирди. Бунга, Амирлик фуқароси бўлган тадбиркорнинг АҚШ полицияси томонида урилиши сабаб бўлган. Хабарларга кўра, уни ИШИД аъзоси деб тахмин қилишган, деб ёзмоқда БААнинг расмий газетаси Ал-Баён.
Якшанба, 3 июль куни БАА ТИВ, ўз фуқароларига мурожаат қилиб, хорижда бўлган вақтларида анъанавий миллий араб либосини киймасликни тавсия этиб, огоҳлантирган эди. АҚШ полициячилари, мамлакатда даволанишда бўлган амирлик тадбиркорни, ИШИДга алоқадорликда гумон қилиб, жиддий жароҳатлашган.
БАА ТИВ америкалик дипломат билан ўтказган мулоқот чоғида қайд этганидек, "Амирликлар фуқароларининг хориждаги хавфсизлигига жиддий эътибор беради" ва ҳодиса бўйича тушунтиришларни кутиб қолади.
Элчи ўринбосари ўз навбатида, Америка полициясининг ҳатти ҳаракати учун узр сўраб, "элчихона воқеага ойдинлик киритиш учун Оҳайо штати раҳбарияти билан доимий алоқада" эканини таъкидлаган. Дипломатнинг қайд этишича, "АҚШ турли миллат вакилларининг ўз миллий либосларини кийиш ҳуқуқини эътироф этади" ва "ушбу ҳолатни беихтиёр юз берганини тан олади".
Ўз навбатида, БААнинг АҚШдаги элчиси Юсуф Манаа ал-Атайба штат раҳбариятидан, бу каби воқеалар бошқа такрорланмаслиги учун чоралар кўришни талаб қилган.
Мавзуга оид
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024