Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ортиқча вазнга эга эркакларда тўладан келган аёлларга нисбатан ўлим хавфи кўпроқ бўлиши аниқланди
Турли мамлакатлар олимларидан иборат гуруҳ бутун дунё бўйлаб 189 та тадқиқот маълумотларини тўплаб, ўрганиб чиқишди. Уларда умумий ҳисобда тахминан 4 миллион киши иштирок этган.
Олимларнинг хулосаси Lancet тиббий журналида чоп этилди. Унга кўра, семизлик Европа ва Шимолий Америкадаги эрта ўлим ҳолатларининг асосий сабаблари рўйхатида чекишдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.
"Бугунги кунда Европадаги ҳар бир еттинчи ва Шимолий Америкадаги ҳар бир бешинчи эрта ўлим ҳолати ортиқча вазн ва семизлик билан боғлиқ", - дейди тадқиқотчилардан бири профессор Ричард Пето.
Семизликдан азият чекувчи кишилар меъёрий вазнга эга кишилардан уч йил аввал ҳаётдан кўз юмишади; жиддий ҳолатларда эса ҳаёт давомийлиги 10 йилга қисқариши мумкин.
Дунё аҳолисининг 30 фоизи ортиқча вазндан ёки семизликдан азоб чекади: бу 2,1 миллиард киши, демакдир.
McKinsey Глобал институти маълумотларига кўра, семизлик йилига 1,3 триллион доллар ёки бутуни дунё мамлакатлари ЯИМнинг 2,8 фоизини "ейди".
Мавзуга оид
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
21:50 / 30.04.2026
50 ёшгача бўлганларда саратон: олимлар касалликнинг энг кенг тарқалган сабабини аниқлади
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026