Ўқиш бошланишига ҳали анча вақт бордек туюлади, лекин айнан ҳозир ўқув қуролларини  олиш учун энг қулай вақт.

Биринчидан ҳали талаб кўп эмасдек, демак навбатлар ҳам йўқ. Ундан ташқари, мактабдан олдин сизда жуда кўп қўшимча харажатлар бўлади, шунинг учун аста-секинлик билан  ҳаракатни бошлаш тавсия этилади.

Фарзандингиз қайси мактабга боришига қараб танловда адашмаслик учун олдиндан мактаб учун жиҳозлар рўйхатини тузиш керак бўлади.

Биз сизга ўқув йили учун зарур бўлган тахминий рўйхатни таклиф қиламиз:
1. Рюкзак: Бошланғич нарх - 85 900 сўм;  
2. Пенал: Бошланғич нарх - 7900 сўм;
3. Ручка: Бошланғич нарх - 300 сўм
(Қанча олиш керак: 1-4 синф учун 5-6 дона кўк-сиёҳранг ручка ва 2 дона яшил, 5-11 синф учун 7-8 дона кўк-сиёҳрангли ручка);
4. Корректор: Бошланғич нарх - 2900 сўм
(Қанча олиш керак: 1 дона);
5. Оддий қалам: Бошланғич нарх - 600 сўм
(Қанча олиш керак: 8-10 дона, қаттиқлиги ҳар хилидан);
6. Ўчирғич : Бошланғич нарх - 700 сўм);
(Қанча олиш керак: 2-3 дона);
7. Қалам учқурлагич: Бошланғич нарх - 1200 сўм)
(Қанча олиш керак: 2-3 дона);
8. Чизгич: Бошланғич нарх - 1600 сўм
(Қанча олиш керак: 2 дона 15 см, 1 дона 25-30 см);
9. Кундалик дафтар: Бошланғич нарх - 1500 сўм;
10. Дафтар, 12 варақли:  Нархи - 275 сўм
(Қанча олиш керак: 1 синф учун 20 дона катак чизиқли , 10 дона бир қийшиқ чизиқли, 5 дона бир чизиқли, 2-4 синф учун 20 дона катак, 20 дона бир чизиқли, 5-7 синф учун 15 дона катак, 15 дона бир чизиқли, 8-11 синф учун 5-10 дона катак, 5-10 дона бир чизиқли); 
11. Дафтар, 48 варақли: Бошланғич нарх - 1170 сўм
(Қанча олиш керак: 1-4 синф учун, ўқитувчи айтганига қараб, 5-11 синф учун 1-2 тадан ҳар бир фан учун 2-3 дона ортиғи билан)
12. Дафтар учун қоплама: Бошланғич нарх - 300 сўм
(Қанча олиш керак: 1-4 синф учун 10-20 дона, 5-11 синф учун 20 дона);