Спорт | 09:08 / 23.07.2016
13020
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов Россия Олимпия қўмитасининг допингга қарши курашиш комиссиясига киритилиши мумкин

Россия Олимпия қўмитасининг (РОҚ) допингга қарши курашиш мустақил комиссиясига раҳбарлик қилишга рози бўлган, Халқаро Олимпия қўмитасининг фахрий аъзоси Виталий Смирнов бу комиссияга Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти (FIE) Алишер Усмонов, Россия мерганлик иттифоқи президенти Владимир Лисин ва Россиянинг халқаро федерациялар ва ХОҚдаги бошқа вакиллари кириши лозимлигини айтди. 

22 июлда Россия президенти Владимир Путин РОҚга допинг бўйича тафтиш ўтказиш учун россиялик ва хорижликлар иштирокида допингга қарши курашиш мустақил комиссиясини тузишни таклиф қилганди. 

"Кейинги ҳафта бошида мустақил комиссиянинг таркиби бўлади. Ҳозир мен музокаралар олиб бормоқдаман, жумладан мен ХОҚ ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан боғланишга умид қилмоқдаман. Ўйлашимча, улар бу фикрни қўллаб-қувватлайдилар. Ўз номзодларимни бериб, улар билан гаплашишни мўлжалламоқдаман. Биз 30 июлда ХОҚ сессиясига борамиз, унда барча ташкилотлар раҳбарлари учрашадилар ва мулоқот қилиш имконияти бўлади. 

Комиссиянинг асосий таркибига келсак, биз у қандай бўлишини тахминан тасаввур қилмоқдамиз. Шубҳасиз, бизнинг ХОҚдаги вакилларимиз, халқаро федерациялардаги одамларимиз бўлиши керак. Лисин, Усмонов ва яна бир неча киши юқори даражада бизнинг ташкилотлар манфаатларини билдирадилар.  

Биз муаммонинг ўзини тафтиш қилиб, уни бартараф этиш бўйича нималар қилиш кераклигини тавсия қилишимиз керак", деб Смирновнинг айтган сўзларини " Р-Спорт" нашри келтириб ўтди.

Мавзуга оид