Туркиянинг лоукостер (арзон чиптали) авиакомпанияси - Pegasus Airlines Истанбул шаҳридан Бухоро, Андижон ва Термизга қатновларини йўлга қўяди.
Дастлабки рейслар 2026 йил декабрда бошланади. Парвозлар Sabiha Gökçen Истанбул халқаро аэропортидан (SAW) амалга оширилади.
Жумладан,
Истанбул - Бухоро қатнови 14 декабрдан;
Истанбул - Андижон қатнови 18 декабрдан;
Истанбул - Термиз қатнови 2027 йил 1 мартдан йўлга қўйилади.
Чипталар нархи 89,99 евродан (1,2 млн сўм) бошланади.

















