Жаҳон | 15:59 / 23.07.2016
12674
1 дақиқада ўқилади

Савченко диктатор президент бўлмоқчи

Украна Олий радаси депутати Надежда Савченконинг фикрича, мамлакатдаги сиёсий тизимни фақатгина «юқоридан», диктатура қоидаларини ишга солган ҳолда ўзгартириш мумкин, деб хабар қилмоқда Deutsche Welle.

«Ваколатларни, мамлакат тузилмасини ўзгартириш, инсонлар орасида устивор бўлиши учун қонунларни қайта жорий этиш, коррупцияга қарши курашиш учун ҳамма имкониятни ўз қўлида тўплаган диктатор бўлиш лозим. Халқ ҳокимиятини қайтариш ва бошқа ҳеч ким халқдан уни тортиб олмаслиги учун», — деган Савченко.

Депутат ўзининг президент бўлиш орзусини изоҳлар экан, у зарурият сабабли давлат раҳбари лавозими учун курашмоқчи эканини айтган. 

«Мен хоҳламаслигимни, аммо бўла олишимни айтгандим. Энди эса, ҳар холда президент бўлишим керак, деб ўйлайман», — деган Савченко.

Аввалроқ, Надежда Савченко украиналиклар эртами-кечми Донбассда ҳалок бўлганларнинг яқинларидан узр сўрашини айтган эди.

Мавзуга оид