Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ҳукумати 1999 йилдан бери 280 нафар ўзбекистонликка магистрлик стипендиясини ажратди
Ўзбекистоннинг 15 нафар мутахассиси август ойида япон ҳукуматининг “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш” дастури асосида магистратурада ўқиш учун Японияга йўл олади. Бу ҳақида Газета.uz нашри маълум қилди.
29 июль куни Тошкентда Япония элчиси Фумихико Като ва Ўзбекистоннинг бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов дастур бўйича алмашинув битимини имзолашди.
Япония элчихонаси матбуот хизматининг маълумотларига кўра, бу Ўзбекистон мутахассислари учун ҳисоб бўйича 17-марта кунчиқар ўлкада тажриба орттириш бўлади. 1999 йилдан бери жами 280 нафар ўзбекистонлик бу лойиҳа асосида Япония олий таълим муассасалари магистратурасида таҳсил олди. Бу вақт оралиғида япон ҳукумати Ўзбекистонга 4,841 миллиард иен грант ажратди, бунга яна 2016-2017 йиллар учун ажратилган 459 иен ҳам киради (4,3 миллион доллар).
Лойиҳа мақсади келажакда мамлакатнинг иқтисодиёт, молиявий ва қонунчилик тизими соҳаларини ривожлантириш стратегиясига бевосита жалб қилинадиган малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026