Pokemon GO ўйини билан овора бўлган америкалик эр-хотин ўғлини эсдан чиқарди
Пинал округи шерифи болани хавфли ҳолатда қаровсиз қолдирганликда айблаб, ота-онани қамоққа олди.
Американинг Аризона штати полицияси эр-хотин Брент ва Бриенн Дейлиларни қўлга олди. Улар, Pokemon GO ўйинига шунчалик берилиб кетганидан 2 ёшли ўғилларини кўчада қаровсиз қолдирган. BuzzFeed порталининг хабар қилишича, гўдак бир неча соат 35 даражали жазирамада қолиб кетган.
Маълум бўлишича, уйнинг чимли майдони яқинида йиғлаб турган болани қўшнилар кўриб қолиб, полицияга қўнғироқ қилишган. Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари, болани биргина футболка ва таглик билан топишган. Унинг ўзи "чиркин, юзлари қизарган ва терга ботган" бўлган.
Ҳуқуқ посбонлари боланинг ота-онасига қўнғироқ қилишганда, Брент "фарқи йўқ" дея телефонни ўчириб қўйган. Бир соатлардан кейин уйига қайтиб келишгач, полицияни кўрган Дейлилар болани ухлатиб, машинага газ тўлдириш учун кетишганини айтишган. Бироқ, кейинроқ ойдинлашича, улар шу атрофда покемонларни овлаш билан овора бўлишган.
Шундан сўнг, округ шерифи уларни ҳибсга олиб, болани давлат қарамоғига топширган.
Мавзуга оид
10:57 / 21.06.2023
Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда, элчихона вазиятни ўрганмоқда
10:24 / 24.05.2023
Журналист Эван Гершковични ҳибсга олиш муддати уч ойга узайтирилди
15:04 / 19.11.2022
Херсонда оккупантлар юзлаб одамларни ноқонуний ҳибсга олган - Conflict Observatory
10:38 / 09.12.2020