Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Анҳор-Локомотив» боғи 8-август куни очилади
Тошкент шаҳридаги янги кўнгилочар ва истироҳат боғи «Анҳор-Локомотив»нинг очилиш маросими 8-августда бўлиб ўтади. Бу ҳақда, боғнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган.
8 гектар майдонга эга боғ «Анҳор» канали бўйида, Шайхонтоҳур туманининг Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари оралиғида жойлашган.
Унинг ҳудудида ресторан, бир неча тамаддихона, мусиқали ва ёритқичли фонтанлар, болалар ўйин майдончалари, шунингдек, 320 кишига мўлжалланган ёзги кинотеатр мавжуд.
Унда, шаҳарда ягона бўлган алоҳида аттракционлар ҳам ўрнатилган. Унинг ёпиқ ҳудудида, шунингдек, МДҲ мамлакатларида ягона бўлган энг узун картодром ва ўйинлар маркази ҳам барпо этилган.
Шу билан бирга, боғ меҳмонлари Ўзбекистоннинг еттита диққатга сазовор жойларининг митти макетларини ҳам кўра олишади: Хиванинг Калта-минори, Самарқанддаги Шердор мадрасаси, Бухорадаги Минора-и Калон, Андижоннинг Бобур ёдгорлик мажмуаси, Темурийлар музейи, Тошкент курантлари ва Тошкент ТВ минораси.
«Анҳор» соҳилига узунлиги 40 метрлик йирик мусиқали фонтан қурилган бўлиб, у сувни 50 метр баландликкача пуркай олади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026