Спорт | 08:50 / 19.08.2016
6589
2 дақиқада ўқилади

Рио-2016: АҚШлик аёл югурувчилар эстафета финалига иккинчи уринишдан кейингина чиқа олдилар

АҚШлик аёл югурувчилар терма жамоаси 4х100 эстафета югуриши баҳсининг финалига фақатгина иккинчи уринишдан кейингина чиқа олдилар. Ярим финал баҳсида америкалик югурувчилар эстафета таёқчасини қўлларидан тушириб юборганлар. Қоида бўйича, эстафета таёқчасини йўқотиш четлатиш билан жазоланади. АҚШлик югурувчилар можароли тарзда ўзларига иккинчи уринишни амалга оширишга эриша олдилар, чунки улар таёқчани рақиблари айби билан йўқотганлари эълон қилинган. IAAF ҳаками икки ярим финал югуришидан ташқари, АҚШ терма жамоаси учунгина яна битта қўшимча югуришни уюштиришга қарор қилди.   

Америкалик спортчилар ярим финал баҳсларидан бир неча соат кейин ўзларига берилган имкониятдан фойдаланишди. Тианна Бартолетта, Элисон Феликс, Инглиш Гарднер ва Моролаке Акиносундан иборат АҚШ терма жамоаси масофани 41,77 сонияда ярим финалдаги энг яхши натижа билан югуриб ўтди. 2-натижани Ямайка терма жамоаси кўрсатди.

Ҳакамларнинг бу қароридан Хитой терма жамоаси норозилик билдирди, чунки улар 8-вақт билан финалга чиққан эдилар. Энди эса улар АҚШлик спортчилар финалга ўтганларидан кейин, финал босқичи иштирокчилари қаторидан чиқиб кетишларига тўғри келади.

Мавзуга оид