Нью-Йоркда инглиз тилини билмайдиганлар ҳам таксичилик қилиши мумкин бўлди
Нью-Йорк шаҳрида кучга кирган янги қонунга кўра, инглиз тилини билмаган ҳолда ҳам шаҳарда таксичилик қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қонун шаҳар мэри Билл де Блазио томонидан шу йилнинг апрелида имзоланганди ва 19 август кунидан кучга кирди.
Эндиликда, Нью-Йоркда таксичилик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказиладиган тестдан инглиз тили бўйича синов олиб ташланган.
Қонун лойиҳаси муаллифлари фикрича, бу чора шаҳарда ишлашни истовчи таксистлар қаршисидаги тўсиқни олиб ташлаш учун қўлланди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, мегаполисдаги таксичиларнинг 4 фоизигина АҚШда туғилган. Бу касб эгаларининг катта қисми келиб чиқишига кўра, бангладешлик ва покистонлик ҳисобланишади.
Мавзуга оид
19:09 / 16.08.2024
Такси ҳайдовчиси сифатида рўйхатдан ўтганлар сони ярим миллиондан ошди
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023