14 август куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли кинотеатрида “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK ютиб ол” акциясининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унга иштирокчилар билан биргаликда акцияни бошидан охирига қадар қизиқиш билан кузатиб келаётган томошабинлар иштирок этишди.
Тадбир бошидан охирига қадар бошловчилик вазифасида «Ўзбегим таронаси» радиоканали бошловчиси Жаҳонгир Шахобиддинов бўлиб, акция давомида турли кичик танловларни уюштирди. Ушбу жараён эса томошабинларни тадбир охирига қадар қизиқиш билан кузатишларига сабаб бўлди.
Алоҳида айтиб ўтиш жоиз, акция тадбирининг эътиборга лойиқ томони ташкилотчилар томонидан акциянинг ҳаққоний тарзда ўтказилаётганлиги, аниқроғи, иштирокчилар умиди ва ҳаракатларининг зое кетмаслигига жиддий аҳамият берилаётганлигидир.
Қолаверса, бошловчи Жаҳонгир Шахобиддинов ҳам бирма-бир промо-кодларни экран орқали намойиш этиб, ҳар бир йўналишлар бўйича промо-кодлар эгаларига тўғридан-тўғри қўнғироқни амалга ошириб борди.
Йўналишларда қўйилган ютуқ эгаларига қўнғироқ қилиб тушган бошловчи уларни табриклаб, ютуқ соҳиби бўлганлиги, истаган пайтда совғасини олиб кетиши мумкинлигини айтди.
Акцияга таклиф этилган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда хит бўлган тароналарини куйлаб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
“Алладин” истеъдодли болалар гуруҳи томонидан акциянинг бошидан охирига қадар тақдим этилган қўшиқ ва рақслар ҳам кўпчиликка манзур бўлди.
Қуйида сизни акция қоидалари бўйича ғолибликни қўлга киритган омадли иштирокчилар билан таништирамиз
Демак, 2016 йилнинг 15 мартидан бошланган “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK ютиб ол”промо-акцияси тадбири жорий йилнинг 14 август куни ўз ниҳоясига етди.
Ютуқлар эса ўзининг ҳақиқий омадли эгаларига насиб этди!
Ҳар бир ғолиб акциянинг бешинчи босқичида ўртача 16 промо-кодни (4-босқичда 18та, 3-босқич 18та, 2-босқич 16та, 1-босқич 11та) фаоллаштирди.
20 промо-кодни фаоллаштирган иштирокчилар электр чойнак (4-босқичда 11та, 3-босқичда 19та, 2-босқичда 16та, 1-босқичда 11та) соҳиби бўлдилар.
Улар орасида тостерни қўлга киритган иштирокчилар














