Рио-де-Жанейродан қайтган Ўзбекистон олимпиячилари Тошкент аэропортида кутиб олинди.







Аэропортнинг «Тошкент-3» терминалида чемпионларни уларнинг ота-оналари ва бошқа яқинлари, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги расмий шахслар, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усманов, жамоатчилик арбоблари, фахрийлар ва бошқа кўплаб мухлислар қарши олишди.































