Спорт | 11:47 / 25.08.2016
20405
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бокс термаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов фахрий унвон билан мукофотланди

Рио–2016 Олимпиадасида Ўзбекистон бокс терма жамоаси билан муваффақиятга эришган мураббий Рўзиохунов Раҳматжон Турсунович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан мукофотланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Рио—2016 Олимпиадасида жами 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритиб, тарихда илк марта дунёда 21, Осиёда 4, МДҲда 2, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.

Раҳматжон Рўзиохунов билан бир қаторда бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари Аҳмедов Маъруфжон Қодирович, Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович, карате бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Арслонов Шуҳрат Арслон ўғли, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Израилбекова Зарина Батировна, Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси раиси ўринбосари Усмонов Жаҳонгир Мираброрович, эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Ҳидоятов Эшпўлат Эркинович, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Якубов Абдурауф Сатторович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвони билан мукофотланди.

Мавзуга оид