Ўзбекистон | 01:39 / 03.09.2016
24551
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳукумати 3 сентябрь куни Самарқанд аэропорти ёпилишини тасдиқлади

Самарқанд аэропортида шанба куни барча парвозлар бекор қилинади. Бу маълумот Ўзбекистон Дававианазорат томонидан тасдиқланган.

«АҚШ фуқаро авиацияси (FAA) бошқармасининг учувчиларга берган хабарномаси (NOTAM) маълумоти тўғри, Самарқанд аэропорти 3 сентябрь куни ёпилади», — деган Дававианазорат вакили.

Бундан олдинроқ АҚШ фуқаро авиацияси бошқармаси сайтида Самарқанддаги аэропорт ушбу санага белгиланган расмий парвозлардан ташқари барча қўнувчи ва учиб кетувчи самолётлар учун ёпилиши, ушбу кунга белгиланган барча рухсатномалар бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Мазкур чеклов шанба куни Тошкент вақти билан соат 00.01дан 3 сентябрь куни соат 23.59гача амал қилади.

Самарқанд Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов туғилган шаҳар ҳисобланади. 3 сентябрь куни ушбу шаҳарда президентнинг дафн маросими ўтказилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид