Ўзбекистон | 03:11 / 04.09.2016
21474
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси кўчманчилар ўйинлари тантанали очилиши маросимида иштирок этмади

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда бошланган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари тантанали очилиш маросимида иштирок этмади. 

Маросимда Ўзбекистон иштирок этаётганини билдириш ишораси сифатида фақатгина Ўзбекистон байроғи олиб ўтилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон терма жамоаси маросимда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан эълон қилинган мотам сабабли иштирок этмаган. "Ўзбекистон терма жамоаси мусобақаларда иштирок этади, бироқ мотам сабабли мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этмайди", дейилди хабарда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид