Жаҳон | 10:15 / 06.09.2016
14751
1 дақиқада ўқилади

Обама ўзини ҳақоратлаган Филиппин президенти билан учрашувини бекор қилди

Оқ уй АҚШ президенти Барак Обаманинг филиппинликлар раҳбари Родриго Дутерте билан учрашувини бекор қилди. CNN телеканали хабарига кўра, бунга Филиппин президенти Барак Обамани ўз ички сиёсати учун танқид қилишига жавобан ҳақоратлагани сабаб бўлди.

Икки сиёсатчининг учрашуви шу ҳафтада Лаосга Шарқий Осиё саммитида иштирок этиш учун келганида ўтказилиши белгиланганди.

Дутерте билан учрашув бекор қилингач, энди Обама Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан суҳбатлашади.

Бундан олдинроқ Филиппин президенти Родриго Дутерте америкалик ҳамкасби Барак Обамани фоҳишанинг ўғли деб атаб, унга инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлари билан "ҳар ерга бурун тиқмаслик"ни маслаҳат бергани хабар қилинганди.

Обама бугун 3 кунлик ташриф билан Лаосга келди ва президентлик вақтида ушбу мамлакатга ташриф буюрган АҚШнинг илк президенти бўлди. 

Мавзуга оид