Фан-техника | 16:30 / 07.09.2016
11803
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг энг бой кишиси миллиардлаб ватандошларига бепул 4G таклиф қилди

Энг бадавлат ҳинд ҳисобланмиш Мукеш Амбани ватандошлари "учар" интернетга бепул эга бўлишлари учун 20 миллион доллар сафарбар этди. 

Янги сервис - Reliance Jio ишга тушди. Миллиардер яқин орада барча ҳиндистонликлар интернетга кириш имконини қўлга киритишига ваъда берди. Бу интернетнинг тезлиги шу қадар юқори бўладики, унда ҳеч қандай муаммосиз оқимли видеоларни ҳам юклаб олишингиз мумкин бўлади. 

Амбани рақамли технологиялар имкониятидан катта таассурот олган, чунки улар миллатнинг ривожланишига туртки бўлади. 

"Мен ҳар бир ҳинднинг рақамли форматда яшашини истайман", - дейди у. 

Бугунги кунда Ҳиндистон катта ёшли аҳолисининг бешдан бир қисмигина интернетга кириш имконига эга. Жамоат жойларида Wi-Fi машҳур, бироқ ночор ҳудудларда, хусусан қишлоқларда умуман интернет йўқ. 

Амбани бутун Ҳиндистон бўйлаб 100 000 телекоммуникацион минора қурдирди ҳамда 18 000 шаҳар ва 200 000 қишлоққа интернет улатди. Шундай қилиб, 2017 йилнинг март ойига бориб, Ҳиндистоннинг 90 фоиз аҳолиси 4G'дан фойдалана бошлайди. 

CNN журналистлари шахсий тадқиқот ўтказиб, Нью-Делидаги интернет сифатини текшириб кўришди, унга кўра, интернет тезлиги - сонияда 21 Мб'ни ташкил қилган.

Мавзуга оид