Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:39 / 08.09.2016
5082
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Миссисипи штатида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
АҚШнинг Миссисипи штатидаги Меридиан шаҳри яқинидаги ҳарбий-денгиз кучлари базасидан узоқ бўлмаган жойда ўқув-машғулот парвози вақтида T-45 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакили Пенни Рэндал самолётдаги инструктор ва ўқувчи муваффақиятли равишда катапульта қилишганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, иккала учувчи ҳам шифохонага етказилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Айни вақтда ҳарбий терговчилар самолётнинг қулаши сабабларини аниқлаштиришмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш