"Менинг фикримча, Кубага қарши эмбарго амал қилиши муддатининг яна бир йилга узайтирилиши АҚШ миллий манфаатларига мос келади", деб айтди Обама.
Таъкидланишича, бу қарор "Душман билан савдо ҳақидаги қонун" доирасида қабул қилинган.
Аввалроқ АҚШнинг санкциялари Кубага йилига 4,6 млрд доллар зиён келтираётгани маълум қилинганди.











