Платини УЕФА президентлигидан кетгани ҳақида расман эълон қилди
Мишель Платини УЕФА президентлигидан кетгани ҳақида расман маълум қилди. У бу ҳақда бугун ташкилотнинг Афинада бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари конгресси вақтида эълон қилган.
"Бу менинг УЕФА президенти сифатидаги охирги нутқим... Виждоним тоза. Ишонаманки, айбсизман ва буни исботлаш учун курашни давом эттираман. Ким мени қўллаб-қувватлаган бўлса, уларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Ҳар ким ўз ишончига эга. Асосийси бу футбол - мен севадиган футбол", дея унинг баёнотидан иқтибос келтирган ТАСС.
2015 йилнинг кузида коррупцион можаро туфайли Мишель Платини футбол фаолиятидан 8 йилга четлатилган ва унга жарима қўлланганди. Кейинроқ, февраль ойида унинг дисквалификацияси муддати 6 йилга камайтирилди. Спорт арбитраж судига мурожаат қилинганидан кейин жарима миқдори 80 мингдан 60 мингга, дисквалификация муддати эса 4 йилга туширилди.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
14:42 / 22.12.2023
«Қонуний кузир». Суперлига машмашаларининг навбатдаги босқичи ҳақида
23:25 / 21.12.2023
Суд ФИФА ва УЕФАнинг Суперлигани ўтказишга қўйган тақиқини бекор қилди
10:58 / 09.10.2023
УЕФА Исроилда ўтказилиши режалаштирилган ўйинларни номаълум муддатга кўчирди
08:56 / 28.09.2023