Ўзбекистон | 14:06 / 14.09.2016
149684
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар амалга оширилди

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов Ниғматовични бош вазир ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси ҳукумат порталининг янгиланган маълумоти далолат беради.

Манбага кўра, Абдулла Орипов Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари вазифасини бажаради. Орипов 2002 йилнинг майидан 2012 йилнинг августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркибида бошқа ўзгаришлар ҳам рўй берган. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Рустам Қосимов тайинланди. У 2014 йилнинг апрелидан буён шу лавозимда фаолият кўрсатган Алишер Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади. У 2004−2008 йилларда ҳам олий ва ўрта махсус таълим вазири ва бош вазир ўринбосари бўлганди.

Ином Мажидов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Мажид Каримов — илм-фан бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Мавзуга оид