10:33 / 17.09.2016
5918

Huawei компанияси ICTSUMMIT ва ICTEXPO 2016 ҳомийсига айланди

Фото: Huawei

Huawei компанияси шу йил 20 сентябрда Халқаро бизнес марказида ICTWEEK-2016 ахборот-коммуникация ҳафталиги доирасида бошланадиган ICTSUMMIT 2016 нинг ҳомийси бўлади ва ташкилочилар билан ҳамкорлик қилади.

Саммитнинг асосий мақсади – жамоатчиликни ахборот коммуникациялари бозори янгиликлари билан таништириш, кенг полосали технологиялар тематикасини ривожлантириш, ИКТ саноатида халқаро экспертлар билан тажриба алмашиш.

– Ўзбекистонда 16 йилдан зиёд вақт давомида ишлаб келаётган Huawei мамлакатдаги телекоммуникацион ва ахборот технологияларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугунги кунда компаниямиз Ўзбекистон бозорида нафақат мобил операторлари учун самарали ва сифатли база станцияларини, балки интернет саноати ривожланишига ёрдам берадиган янги авлод смартфонларини ҳам тақдим этмоқда. Биз замон билан ҳамнафас ҳолда одимламоқдамиз, чунки бозорни ривожлантирмай туриб топ-компания даражасигача ўсиш мумкин эмас. Шу боис, ушбу тадбир ҳомийси бўла туриб, компания бозорнинг барча иштирокчиларини Ўзбекистон юқори технологияли лойиҳалар мамлакатига айланашиши учун янги ғоялар, инвестицион лойиҳалар ва инновацион технологиялари билан ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди, - дея ушбу воқеага изоҳ билдирди Huawei нинг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Ван Пен.

Йилнинг инновацион бренди бўлган Huawei компанияси давлат муассасалари ва компанияларга давлат идораларида натижа берадиган бошқарув ва фаолиятдаги юқори самарадорлик учун мобил ва телекоммуникацион технологиялардан ташқари бир қатор тизимли ва маъмурий лойиҳаларни таклиф қилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири “Хавфсиз шаҳар” бўлиб, компания уни ички ишлар вазирлиги билан бирга ишга тушириш ва аҳолини мамлакатдаги хавфсизлик тизимини комплекс тарзда ривожлантириш тўғрисида максимал хабардор қилишни режалаштирган.

Шу ва бир қатор бошқа лойиҳалар билан барча истаганлар ICTEXPO 2016 кўргазмасида танишишлари мумкин. Бу тадбирнинг бош ҳомийси эса, биз таъкидлаганимиздек, Huawei компанияси бўлади. Тадбир шу йилнинг 20-23 сентябрь кунлари «УзКургазмасавдо» миллий кўргазма мажмуаси павильонларида бўлиб ўтади. Huawei компанияси ташриф буюрувчилар эътиборига бир қатор янги технологик лойиҳаларини, P ва Мate серияларидаги юқори сифатли смартфонларни тақдим этади. Шунингдек, янги лойиҳалар ҳам барчанинг диққат марказида бўлиб, уларнинг муҳим соҳаларда жорий этилиши ахборот алмашиш сифатини ва ресурларни бошқари самарадорлигини яхшилаш имконятини беради. Huawei компанияси янгиликларин кузатиб боринг.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top