Huawei компанияси ICTWEEK 2016 ахборот ва коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида HAINA янги илмий-таълим лойиҳаси – Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари мувофиқлаштирилган академиясини ишга туширишини маълум қилди. Тошкент ахборот технологиялари университетида фаолият юритадиган лойиҳа келгусида Ўзбекистоннинг ИКТ ва телекоммуникациялари соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун негиз вазифасини бажариши назарда тутилган. Лойиҳа Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишга тушарилади ва шуниси билан ноёб ҳисобланадики, Тошкент ахборот технологиялари университетида ахборот ва коммуникациялар технологиялари соҳасида кадрларни сертификациялашнинг ихтисослаштирилган маркази ташкил этилади.
Академия ИКТ саноати ва ушбу йўналишда ишлаш ва ривожланишни истаган ёшлар, умидли мутахасислар ўртасида кўприк вазифасини ўташи керак. Лойиҳа қуйидаги мақсадларни кўзлаган: а) мамлакатнинг энг яхши олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш; б) ИКТ соҳасида иқтидорли мутахассисларни ҳамкорликда ривожлантириш; в) ИКT саноатини илгари суриш; г) иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.

Шу муносабат билан, Huawei компанияси томонидан 20 нафар тингловчини ўз бағрига сиғдира оладиган ўқитишнинг ўта янги технологиялари билан жиҳозланган махсус Smart-лаборатория барпо этилди. Барча серверлар ва ноёб дастурий таъминот Тошкент ахборот технологиялари университети билан шу йил 17 майда имзоланган меморандум доирасида тақдим этилди.
- Ушбу меморандумни имзолар эканмиз, биз Ўзбекистоннинг 25 йиллиги байрамига академияни тайёрлаш ва уни университет бошқарувига беришни мақсад қилган эдик. Биз ўз ваъдамизнинг устидан чиққанимиз ҳамда ИТК ва телекоммуникациялар йўналишида интерактив дарсларни ўтказиш учун ноёб “ақлли” синфхонани яратганимиздан фахрдаман. Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари авторлашган академияси (HAINA) беғараз ҳамкорлик дастури бўлиб, у ёш мутахассислар учун Huawei сертификацияланган курсларини ташкил этишда университетлар ва профессионал коллежларни қўллаб-қувватлайди, - деди Huawei иннг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Ван Пэн.
HАINA дастурини тугатган профессионалларга ИКТ соҳасида келгусидаги фаолиятини давом эттириш ва ривожлантириш учун Huawei сертификациясини ўтишлари тавсия этилади. HАINA дастури ўз ичига қуйидаги сертификация турларини олган: HCNA/P-R&S, HCNA/P-WLAN, HCNA/P-Security, HCNA/P-сақлов ва HCNA/P-Cloud Computing.
Ушбу лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича илмий-амалий курслар ташкил этилади:
1) кичик ва ўрта ҳажмдаги тармоқларни яратиш ва бошқаришга қаратилган IP-тармоқлари бўйича ўқув курси;
















