GoPro сув ўтказмайдиган Hero 5 камералари ҳамда илк дронини тақдим қилди
Экшн-камералар ишлаб чиқарувчиси GoPro 19 сентябрь куни сув ўтказмайдиган Hero 5 Black ҳамда Hero 5 Session камералари, шу билан бирга ўзининг илк Karma дронини тақдим қилди. Бу ҳақида The Verge хабар берди.
Янги камералар корпуси намликка чидамли қилиб ишланган ва шу боис улар суюқлик ўтказмайдиган қўшимча ҳимояга муҳтож эмас. Қурилма билан сув остига 10 метр чуқурликкача тушса бўлади. 4К камералар сониясига 30 кадр тезлигига эга. Hero 5 Black'да 12 мегапикселли суратларни муҳрлаш мумкин, Hero 5 Session'да эса - 10 мегапикселли.
Камералар овозли бошқарув функцияси ҳамда 7 хил тилни қўллаб-қувватлайди. Hero 5 Black камераси 2 дюймли сенсор экран билан таъминланган, шунингдек RAW форматдаги тасвирларни тақдим этади. Бундан ташқари, камерада GPS модули мавжуд.
Қурилма 2 октябрдан сотувга қўйилади. Hero 5 Black'нинг баҳоси - 399 доллар, Hero 5 Session эса - 299 доллар.
Karma йиғма дрони 1 килограмм вазнга эга бўлиб, у Hero 5 Black, Hero 5 Session ва Hero 4 камералари билан уйғунлаша олади. Квадрокоптер камерани мустаҳкамлаш учун уч ўқли стабилизатор билан таъминланган, унинг ўзини олиб, алоҳида ишлатиш ҳам мумкин.
Квадрокоптернинг тезлиги - соатига 56 километр, у фойдаланувчидан 1 километргача узоқлашиб, 4,5 километрли баландликка кўтарилишга қодир.
Karma 2016 йилнинг 23 октябридан сотувга қўйилади, унинг нархи 799 долларни ташкил қилади. Дрон Hero 5 Black камераси билан бирга сотилганда 1 099 долларга тушади, Hero 5 Session билан эса - 999 доллар.
Мавзуга оид
19:58 / 30.01.2023
Наманган кўчаларида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган назорат камералари ўрнатилди
18:23 / 15.09.2021
Радар ва камералар ўрнатиш жойларини аукционда сотишдан бюджетга 86,7 миллион доллар маблағ тушди – Молия вазирлиги
14:58 / 01.09.2021
Дронда овқат ташиш ва бошқалар: Европанинг 2021 йилги асосий стартаплари
19:51 / 27.06.2020