Спорт | 12:05 / 22.09.2016
28869
1 дақиқада ўқилади

Фото: Паралимпиячиларга совға қилинадиган Malibu автомобиллари ўз соҳибларини кутмоқда

Рио—2016 Паралимпиадасидан юксак натижалар билан қайтиб келган Ўзбекистон делегацияси вакилларига пул мукофотларидан ташқари автомобиллар ҳам совға қилинади.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати турнирда совриндор бўлган спортчиларга бериладиган Malibu автомобиллари суратларини намойиш қилди.

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларида 32 нафар спортчи билан иштирок этиб, 31 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш тўғрисида қарор эълон қилинганди.

Унга кўра, олтин медаль олган паралимпиячиларга 200 минг доллар, кумуш медаль олган паралимпиячиларга 100 минг доллар, бронза медаль олган спортчиларга эса 75 минг доллар миқдоридаги пул мукофотлари тайинланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид