Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти масъулияти кенгайтирилди. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунига кўра, эндиликда, Республика прокуратурасининг солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти жиноий даромадларни легаллаштиришга ҳам қарши курашади. Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
Мазкур қонунга кўра, “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси 2-қисми, 18 моддасининг номи ва 1-қисмидаги “солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти” деган сўзлар “солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легашлаштиришга қарши кураш департаменти” деган сўзлар билан алмаштирилади.
Қонуннинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинган.
Мавзуга оид
10:05 / 11.07.2026
Кўмир омборидаги йирик талон-торожлик фош этилди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026