Жамият | 13:39 / 26.09.2016
15703
1 дақиқада ўқилади

Хитойда чўл ўртасидан ўтувчи энг узун йўл қурилди

Хитойда чўл ўртасидан ўтувчи энг узун йўл қурилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда.

Трасса шимолий Хитойдаги Ички Монголия мухтор туманининг Линьхэ ва Байгэда пунктларини ўзаро бирлаштириб туради. Унинг узунлиги 930 км.ни ташкил этади. Телеканалнинг хабар беришича, автомагистрал чўл ўртасидан ўтган йўллар ичида рекорд узунликка эга. Лойиҳанинг умумий қиймати 37 миллиард юанни (5,55 миллиард доллар) ташкил этади.

Ички Монголия ҳукумати сайтида эълон қилинишича, 2015 йилнинг апрелида бошланган трассанинг қурилишида 30 минг ишчи қатнашган.

Мавзуга оид