Фан-техника | 15:54 / 28.09.2016
6874
1 дақиқада ўқилади

Delta Airlines самолёти Samsung планшетининг ёниб кетиши туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди

Детройтдан Амстердамга парвоз қилаётган Delta Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Samsung планшетининг ёниб кетиши  туфайли Манчестер аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақида ABC News хабар берди. 

Манбага кўра, планшет жисмоний зиён етиши натижасида ёниб кетган. Қурилма йўловчи ўриндиғининг ўртасига тушиб кетган ва суянчиқнинг ҳолати тўғирланаётганда сиқилиб қолган. Зиён етган планшет дарҳол қизиб кетган. Суянчиқ тўғирланаётганда сиқилиб қолганидан кейин у тутаб, ўткир ҳид тарата бошлаган.  

Бундан хабар топган учувчилар самолётни Манчестерда фавқулодда қўндиришга қарор қилишган. Бу ерда планшетдан халос бўлинган ҳамда йўловчи ўриндиғи алмаштирилган. 

Икки соатли "танаффус"дан кейин самолёт Амстердам сари парвозини давом эттирган. ABC News нашрига кўра, ёниб кетган Samsung планшети Корея компаниясининг қайтариб олинган қурилмалари сирасига кирмаган.

Мавзуга оид