Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда Саакашвили ватанига қайтса "қулай қамоқ камераси" беришга ваъда қилинди
Грузиянинг собиқ бош вазири Бидзина Иванишвили Украинанинг Одесса вилояти губернатори ва Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига ватанига қайтса "қулай қамоқ камераси" берилишига ваъда қилди.
"Биз Европадан унча узоқ эмасмиз. У ертўла ва туннелларда яшашига тўғри келмайди, бизда яхши, қулай қамоқ камералари бор. Уни жуда шинам камера кутмоқда. Ўйлайманки, бу сайловлардан кейин унинг қочишига жой бўлмайди", деб айтди Иванишвили журналистларга.
Бундай баёнот Саакашвилининг Грузияга парламент сайловларидан кейин қайтиши ҳақидаги сўзларига жавобан айтилди.
Саакашвили Грузияни 2013 йилда янги президент инаугурациясидан кейиноқ тарк этган. Грузия бош прокуратураси унга учта жиноий иш, жумладан 5 млн доллар давлат пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаш бўйича айблов эълон қилган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024