Тиббиёт ва психологияни аралаштирса нима бўлишини биласизми? Психосоматика. Бу тиббиётдаги йўналиш бўлиб, у бизнинг ҳис-туйғуларимиз, қўрқувларимиз ва руҳиятимизнинг саломатликка таъсирини ўрганади. Бизнинг ички кечинмаларимиз ва ҳис-туйғуларимиз жисмоний касалликларимизни келтириб чиқариши илмий жиҳатдан исботланган. 

Шундай қилиб, сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беради?

Бош 

Агар бошингиз тез-тез оғриб турса, бу фикрлар, хабарлар ва ўй-хаёлларингиз "оғриши"ни билдиради. Бош оғириғи ўз ҳиссиётларини кўрсатмайдиган юқори ақл соҳибларида кўп кузатилади. Бу муаммо кўпинча ўзини етарлича баҳоламаслик ва қўрқувдан далолат беради. 

Сочлар

Соч билан боғлиқ муаммолар (эрта оқариши, соч тўкилиши, уларнинг синувчанлиги) - стресс, чорасизлик ва ноумидлик индикаторларидир. Сочлар, айниқса аёлларда - ҳаётий энергия рамзи ҳисобланади. Инсон бирор нимадан қўрқиб, умидини узса ёки қаттиқ тушкунликка берилса, соч билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Шу боис - ўзингизга ва Оллоҳнинг марҳаматига ишонинг. 

Бўйин

Бўйин онгни (бошни) ҳиссиётлар (тана) билан бирлаштиради. Бўйиндаги муаммолар сизнинг на онгда ва на танада мувозанатни сақлай олмаганингиздан далолат беради. Буни метафизик даражада маънавият ва моддият ўртасидаги кўприк сифатида қабул қилиш керак. Бўйиндаги муаммолар инсоннинг мослашувчан эмаслигини англатади: инсон ҳақиқатга тик қараш учун бошини кўтаришга қўрқади, қийин вазият юзага келганда ҳал қилиш ўрнига уни инкор этади. 

Кўзлар

Узоқни яхши кўрмаслик - узоқни кўра билмаслик, келажакдан қўрқиш ва кўз олдидагидан бошқа нарсаларга қарашни истамаслик. 

Яқинни яхши кўрмаслик - бугунги кун билан яшашни билмаслик. Яқинни яхши кўрмайдиган кишилар бирор нима қилишдан аввал узоқ ўйлашади, улар вазиятни тўлалигича кўра олишмайди. 

Дальтонизм - кўзлар рангларни қабул қилмайди, ҳамма нарса рангсиз кўринади. Бу инсоннинг ҳаётдаги хурсандчиликларни кўра билмаслигини билдиради. 

Глаукома - "кўз девори". Инсон ўтмишидан азият чекиши, кечиришни истамаслигига ишора қилади.