Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Михаил Саакашвили Грузияга қайтмоқчи
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ватанига қайтмоқчи эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Мен ҳақиқатан ҳам Грузияга қайтмоқчиман ва сайлов натижалари манфаатини ҳимояламоқчиман", деб айтди у.
Саакашвили бу ҳақда Нью-Йоркда "Ягона миллий ҳаракат" партияси тарафдорлари билан учрашув вақтида айтди.
Аввалроқ Грузия ички ишлар вазири Георгий Мгебришвили агар Саакашвили Грузияга қайтса, ички ишлар вазирлиги унга нисбатан қонун доирасида ҳаракат қилишини айтган. Бу эса собиқ президент Грузияда пайдо бўлса ҳибсга олинишини англатади, чунки у президентлиги вақтида содир этган жиноятлари учун қидирувга берилган.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
21:42 / 08.04.2025