“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Камолот-Тур” IX ёшлар веломарафоннинг Республика босқичи юқори савияда ўтди.
Финишга бирин-кетин спортчилар кириб келишмоқда. Қувонарлиси, Тошкент шаҳрининг биргина ўзидан мингдан ортиқ ёшлар мусобақага ихтиёрий тарзда иштирок этиш истагини билдиришган.

“Пахтакор” марказий ўйингоҳи олдида мутасадди ташкилотлар вакиллари, спортчилар, уларнинг яқинлари, “Камолот”чилар, иқтидорли ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари йиғилишган. Ҳамма ҳаяжонда. Тезроқ ғолиблар билан танишиш ва табриклаш иштиёқида.

Марҳамат, ҳудудий босқичларда 31,6 минг нафардан ортиқ йигит-қизларни бирлаштирган марафоннинг Республика босқичи ғолиблари билан танишинг!

«Энг ёш иштирокчи қиз» номинацияси:
1. Мисюрина Маргарита – 12 ёш
2. Эгамбердиева Ясмина (картинг) -8 ёш
3. Симкова Кристина – (8 ёш)

«Энг ёш иштирокчи ўғил бола» номинацияси:
1. Ибрагимов Тигран- (9 ёш)
2. Римбоев Хондамир- (9 ёш)
3. Умаров Жавлон - (мотокросс)
«Энг иродали иштирокчи» номинацияси:
1. Евдакимов Даниил -(16 ёш)
2. Самадов Жасурбек- (Бухоро – картинг)
3. Силелко Злата -(картинг)
«Энг маҳоратли техник иштирокчи» номинацияси:





















