Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда мактаб томига бортида ҳарбийлар бўлган вертолёт қулаб тушди
4 октябрь эрталаб Малайзия шарқидаги Тавау шаҳридаги мактаблардан бирининг томига бортида 14 ҳарбий бўлган Sikorsky S-61 вертолёти қулаб тушди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Вертолёт бортида бўлганлардан фақатгина учувчи арзимас жароҳатлар олган. Бу орада мактабдаги 7 ўқувчи ва яна бир эркак жароҳатлар билан зарур ёрдам олиш учун шифохонага жўнатилганлар, деб маълум қилди Тавау полицияси бошлиғи ёрдамчиси Фадиль Маркус.
Таъкидланишича, вертолёт Сабоҳ штати бўйлаб учаётганда учувчи бошқарувни йўқотган.
Мавзуга оид
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026