Ўзбекистон | 15:29 / 04.10.2016
42307
2 дақиқада ўқилади

Олий таълим вазирлиги тузилмасига ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарув аппаратига киритилган ўзгартишлар тасдиқланди, деб хабар қилган Uzreport.uz сайти. 
 
Унга мувофиқ, вазирликнинг раҳбар ходимлари тўрт нафарга -43дан 39 нафарга камайтирилган. Бундан ташқари, марказий аппарат ходимларининг умумий сонига қўйилган чеклов олиб ташланган (аввал – 59 киши).

Шунингдек, бевосита вазирлик раҳбарига бўйсунган Олий таълим бош бошқармаси вазирнинг биринчи ўринбосари ихтиёрига берилган ва сезиларли таркибий ўзгаришларга учраган. Унинг негизида иккита бош бошқарма ташкил этилган.

- ОЎЮ фаолиятини ташкилий-услубий таъминлаш ва кадрлар тайёрлаш Бош бошқармаси – олий ўқув юртларининг таълим ва услубий фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда кадрлар тайёрлашни мониторинг (назорат) қилиш ва битирувчиларни тақсимлаш билан шуғулланади;

- Янги ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини жорий қилишни назорат қилиш Бош бошқармаси – ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар сифати ҳамда педагогларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади. 

Бундан ташқари, вазирликнинг алоҳида тузилмалари устидан назорат қилиш вазифалари вазир ўринбосарлари орасида қайта тақсимланган. 

Шу билан бирга, «Маънавият ва маърифат», таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш Маркази ва Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик Маркази ҳам вазирликка бўйсундирилган. 

Мавзуга оид