Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёрдамга муҳтож аёлларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Низомга кўра, ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича сўровнома-ариза ва ҳужжатларни тақдим этади.
Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади:
- ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар-жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
- бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
- кўп болалик (уч ва ундан ортиқ);
- ариза берувчи оиласининг даромади;
- ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонадонда яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида)
- ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
- ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
- биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;
- ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида)
- кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар (фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида).
Мавзуга оид
10:55 / 18.04.2026
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилди
23:30 / 24.04.2018
«Ўзагротехсаноатхолдинг» раисига ўринбосарлар тасдиқланди
10:52 / 31.01.2018
Карантин рухсатномаси бўлмаган маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланади
15:29 / 04.10.2016